<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<title>Сенга яқинлашсам (анъанавий)</title>
<lyrics>[V1]
 Гуноҳкор танамиз
 Қарийди аста,
 Кўнгилда гумонлар
 Арийди аста.
 Ҳеч кимлигим билдим,
 Бўлмай барваста
 Сенга яқинлашсам
 Яратган Эгам.

[V2]
 Тунинг бир мўъжиза
 Мўъжиза кунинг,
 Оламни ёритар Нуринг, учқунинг
 Фақат кечир мени
 Ишқда мажнунинг
 Сенга яқинлашсам
 Яратган Эгам.

[V3]
 Ҳар битта қадамим
 Сенга етаклар,
 Ёмон бўлиб чиқди
 Ёлғон &quot;эртак&quot;лар
 Кечиргин гуноҳни
 Севар эркаклар
 Сенга яқинлашсам
 Яратган Эгам.

[V4]
 Ўзимни оқлашга
 Йўқдир баҳонам,
 Юрагим гуноҳда,
 Гуноҳда танам.
 Шу сабаб маҳзунман,
 Юзларимдир нам
 Сенга яқинлашсам
 Яратган Эгам.

[V5]
 Тунлари кўзимдан
 Қочарди уйқу
 Ҳаётимни тушиб
 Қуйган эдим чув
 Шайтон юрагимга
 Соларди қўрқув
 Сенга яқинлашсам
 Яратган Эгам.

[V6]
 Бир куни ҳақиқат
 Очилди бирдан,
 Мени воқиф қилдинг
 Бебаҳо сирдан.
 Хушхабаринг озод
 Қилди асирдан
 Сенга яқинлашсам
 Яратган Эгам.

[V7]
 Фақат шукур айтиб
 Яшамоқдаман.
 Исо билан қадам
 Ташламоқдаман.
 Севги эканлигинг
 Англамоқдаман
 Сенга яқинлашсам
 Яратган Эгам.</lyrics>
</song>